Самарқандда Instagram орқали молиявий пирамида ташкил этганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Улар 20 фоиз тўлов қилиб, 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб келгани айтилмоқда. 45 нафар фуқародан дастлабки тўлов сифатида 479 млн сўм олгани аниқланди.
Молиявий пирамида нима ва у қандай ишлайди? Унинг тармоқли маркетингдан қандай фарқи бор? Алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак? «Газета.uz» ислом молияси бўйича эксперт, қатор халқаро ташкилотлар кенгаши аъзоси Хондамир Нусратхўжаев билан ҳамкорликдаги материалида ушбу саволларга жавоб беради.
Жиззахда молиявий пирамида ташкилотчилари Telegram орқали маблағ жалб қилиб, унинг бир қисми аввалроқ гуруҳга қўшилганларга тўлаб келгани аниқланди. Жами 692,3 млн сўм қўлга киритилган.
ДХХ Тошкент шаҳрида молиявий пирамида ташкил қилганликда гумонланган «Realnaya investitsiya» жамияти раҳбарини ҳибсга олди. У фуқаролардан 15 мингдан 200 минг долларгача бўлган пулларни олиб, ҳар ойда камида 10% дан фойда беришига ишонтирган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда 100 га яқин фуқародан 2,5−3 млн доллар қарзи бор. Унга нисбатан 7 та модда билан жиноят иши қўзғатилди. Жабр кўрганлардан эса Тошкент шаҳар прокуратурасига мурожаат қилиш сўралмоқда.
ДХХ Чиноз туманида «молиявий пирамида» ташкил қилганликда гумонлаб, бир нафар фуқарони ҳибсга олди. У жами 12 кишидан 94 минг АҚШ доллари, 394 млн сўмлик 4 та автомобиль ва 54 бош чорва молини олганлиги айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўғатилди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти йиллик 262 фоизли депозитларни таклиф қилган Golden Cash Store молиявий пирамидаси бўйича жиноят иши тафсилотларини ошкор қилди. Компания фаолиятидан бир неча минг фуқаро жабр кўрди, улар 100 дан 10 минг долларгача қийматдаги олтин ва кумуш буюмларни топширган. Текширувлар давомида корхонанинг банк ҳисобварағидан 1,1 млрд сўм, таъсисчилардан бирининг пластик картасидан эса 2,4 млрд сўм пул топилди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Украина фуқароси асос солган Golden cash store хорижий корхонасини молиявий пирамида ташкил этганликда айбламоқда. Терговга кўра, гумондор олтин ва кумуш маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сармоя киритиш орқали унинг сотувидан йиллик 260 фоиз даромад кўришни таклиф қилган. Фоизлар эса янги мижозлар ҳисобидан тўлаб берилган.
Қашқадарёда 17 та хорижий компаниянинг сохта акцияларини сотиш эвазига 2 минг нафарга яқин фуқарони жами 9 млн долларга чув туширган шахсларга қарши жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг